
Андижонда валютафурушлардан деярли 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллар олиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон24 хабар бермоқда.
Тергов давомида аниқланишича, давлатимиз фуқароси ўз укаси билан келишган ҳолда, 3000 АҚШ долларини бозор курсида сотишга уринган. Шунингдек, бошқа «валютафуруш» 4400 АҚШ долларини сотишга уринган пайтида қўлга олинган.
Қонунбузарлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.
[media=https://youtu.be/02B14UXDvrU] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар