10:29 / 07.11.2017
43 081

Энди Туркияга ҳам шартнома асосида ишлашга бориш мумкин...

Энди Туркияга ҳам шартнома асосида ишлашга бориш мумкин...
Эндиликда ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Польша, Қозоғистон, Туркия, Омон Султонлиги, Бирлашган Араб Амирликларига ҳам шартнома асосида ишлагани бориш мумкин бўлади.

Ҳозирда ушбу мамлакатлар билан ўзаро англашув меморандумларини имзолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 6 ноябрь куни ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бугунги кунда Россия Федерацияси, Польша, Жанубий Корея ва Япония давлатлари билан ташқи меҳнат миграцияси бўйича яхши ҳамкорликлар йўлга қўйилган. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳалқаро тажриба ўрганилмоқда. Қолаверса, хорижда ишлаш ниятини билдираётган фуқаролар учун юртимизда зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Японияга кетувчи фуқароларни кетиш олдидан ўқитиш ва кўниктириш маркази фаолият бошлади. Японияга ишлаш учун кетадиган фуқаролар эндиликда ушбу масканда тайёрланиб, тил ва мамлакат қонун қоидаларини ўрганадилар. - дейди агентлик миграция бўлими раҳбари М.Азизов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Туркияга ҳам шартнома асосида ишлашга бориш мумкин...