Тошкентнинг Чилонзор туманида 23 ноябрь куни соат тахминан 13:30 атрофида саккиз машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда UzNews нашри.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Кичик ҳалқа йўлининг V.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази олдидан ўтган қисмида («Чилонзор» метро бекати яқинида) юз берган.
UzNews’нинг шаҳар ИИББга асосланиб тарқатган ахборотига кўра, «Жигули» автомашинаси кутилмаганда ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирганидан сўнг, «ЗиЛ» юк машинаси бошқарувни йўқотган.
Издан чиқиб кетган «ЗиЛ» етти транспорт воситаси, хусусан, 18-йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Isuzu автобусини уриб юборган. Воқеа жойидан олинган суратларда Spark ва Nexia машиналари зарарланганини кўриш мумкин.
Хабар беришларишча, ҳодиса оқибатида жабрланган шахслар йўқ. Тўқнашув юз берган вақтда автобусда йўловчилар бўлганми-йўқми, номаълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди