Ижтимоий тармоқларда, Тошкентдан Термизгача давом этадиган М39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўқувчи қисмида содир бўлган ЙТҲ, сўнгги кунларда энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу ЙТҲ оқибатида рўй берган вазиятни ўзида акс эттирган видеонинг тарқалиб кетиши оқибатида эса муҳокамалар кўпайиб кетди.
Йўлда давом этаётган юк автомашинасининг тўхташ қисмида келиб чиққан носозлик туфайли содир бўлган воқеада, бир неча автомашиналар кузовига жиддий шикаст етгани ҳамда кўпчиликга жабр етганини кўриш мумкин.
Жиззах вилояти ИИБ бу ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда икки киши турли даражадаги тан жароҳати олганини хабар қилган.
Шунингдек, Жиззах вилояти ИИББ Матубот хизмати, бу ЙТҲ 2017 йилнинг 5 декабрь куни содир бўлгани ҳамда унда 10 дан зиёд кишини ўлгани ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини таъкидлади.
ЙТҲ эса аслида, М39 йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтган қисмида, 39 ёшли юк автомашина ҳайдовчиси техник нозослик туфайли автомашина бошқарувини йўқотгани сабабли, жорий йилнинг 10 ноябрь куни содир бўлганлиги қайд этилди.
ЙТҲда жабр кўрганларга ўша заҳотиёқ, тезкор ёрдам қилиш чоралари кўрилган бўлиб, ҳозирда бу борада тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Манбa: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди