13:04 / 17.01.2018
6 962

“Асил ака” воқеасидан сўнг яна бир “долларфуруш” 7000 долларни пуллаётганда қўлга тушди

“Асил ака” воқеасидан сўнг яна бир “долларфуруш” 7000 долларни пуллаётганда қўлга тушди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ноқонуний равишда АҚШ долларини сўмга пуллаётган “долларчи”ни қўлга олди, деб хабар қилади Qalampir.uz нашри.

Маълум қилинишича, 15 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасига фуқаро Баҳодир Сафарович Умаров Нодир исмли шахс хорижий валютани “қора бозор” нархида қонунга хилоф равишда олиш-сотиш билан шуғулланиб келаётганлигини билдириб, ариза билан мурожаат қилган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ариза асосида шу куниёқ Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 15 январь куни соат 20:00 атрофида Олмазор тумани ҳудудида Нодиржон Абдухалилович Ғаниев ариза билан мурожаат қилган фуқаро Баҳодир Умаров ёрдамида қўлга олинган. Хабарда айтилишича, “долларчи” Нодиржон Ғаниев 7000 АҚШ долларини 57.750.000 сўмга ноқонуний равишда Баҳодир Умаровга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нодиржон Ғаниевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аризачининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг март ойида Олмазор тумани Сағбон 2-берк кўчасида 33-уйда Асилжлон Хакимов, Жасур Тўхтаев, Шовохоб Шоқосимовлардан иборат уюшган гуруҳ 6369 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 7850 сўмдан, жами 50 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Асил ака” воқеасидан сўнг яна бир “долларфуруш” 7000 долларни пуллаётганда қўлга тушди