17:10 / 07.02.2018
5 005

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 27 ёшар йигитни уриб кетиб, қочиб қолди

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 27 ёшар йигитни уриб кетиб, қочиб қолди
Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 23:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида Matiz автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи ЙТҲ ҳақида на ички ишлар идораларига ва на тез ёрдамга хабар бермай воқеа жойидан ғойиб бўлган.

ЙТҲда жабрланган пиёда 1991 йилда туғилган йигит бўлиб, у “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиб силжиши” ташхислар билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган.

Шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи қўлга олинган. Маълум қилинишча, пиёдани уриб кетиб, кўздан ғойиб бўлган ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Зоир Кахрамонович Султонов бўлиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Зоир Кахрамонович Султоновга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 27 ёшар йигитни уриб кетиб, қочиб қолди