11:17 / 09.02.2018
9 177

Тошкентда​ мудҳиш автоҳалокат содир бўлди

Тошкентда​ мудҳиш автоҳалокат содир бўлди
Тошкентнинг Сергели даҳасидаги “Спутник-4” массивида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари.

Чорраҳада Киа йўлтанламас автомобили ва бетон қориштирувчи юк машинаси тўқнашиб кетган. Бетон қориштирувчи машина тезлиги катта бўлгани туфайли Киа автомобили таниб бўлмас даражада пачоқланган. Автомобиль сезиларли даражада пачоқланишига қарамасдан, унинг ичида бўлган кишилар жароҳат олган холос. Айни дамда улар шифокорлар назорати остида.

Гуруҳ ҳайдовчилари айтишига қараганда, ушбу чорраҳа ҳақиқатдан ҳам жуда хавфли бўлган. “Бу ерда кун ора авария” деб ёзади маҳаллий ҳайдовчилардан бири.Айнан шу сабаб ушбу чорраҳага янги светофорлар ўрнатилган, лекин улар ҳали электрга уланмаган экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда​ мудҳиш автоҳалокат содир бўлди