Ўзбекистондаги кенг қамровли жадал ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятда юқори баҳоланмоқда, катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Туркия жамоатчилиги, сиёсий-дипломатик, ишбилармон ва академик доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришларни, янгиланиш ва изчил тарраққиёт жараёнларини яқиндан кузатиб, ўрганиб бормоқдалар.
Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида, жумладан TRT давлат телерадиокомпанияси, Anadolu миллий ахборот агентлиги, газета ва журналларида юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг доирасида амала оширилаётган “2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, “2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурлари ижросини ёритиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабарларида Туркиянинг парламенти аъзолари, хусусан, Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Ҳайдар Али Йилдиз, таҳлилий марказлари, жумладан “Мармара груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси, “АнкаСАМ”, “Сахипкиран” каби таҳлилчи ташкилотларнинг юртимиздаги туб ўзгаришларга берган юқори баҳолари чоп этилганди. Қолаверса, агентлик Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг исми Туркияда таниқли бўлган “Дерин экономи” журнали томонидан тайёрланган “2018 йилда дунё эътиборини тортадиган 10 киши” рейтингига қўшилгани ҳақида ҳам хабар берганди.
Шу кунларда Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпаниясида Ўзбекистондаги жараёнларга доир яна бир кузатувчининг фикрлари эълон қилинди. Унда Отатурк университетининг Халқаро муносабатлар факультети катта илмий ходими, сиёсатшунос Жемил Догач Ипек Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён амалга ошириб келаётган сиёсатини таҳлил қилар экан, “ушбу етакчи жуда қисқа вақтда нафақат ўз мамлакатини, балки бутун Марказий Осиё минтақасини ва халқаро вазиятни яхши билган тажрибали давлат арбоби эканини кўрсата олди”, - деб эътироф этди.
Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида чуқур ислоҳотлар шиддат билан бошлаб юборилганини таъкидлаган олим, жумладан, мамлакатимизда юз бераётган либераллашув жараёнларига алоҳида эътибор қаратди. Ўтган 2017 йилнинг ўзида Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган 40 дан ортиқ чора-тадбирлар қабул қилинди, дейди Отатурк университети вакили.
Таҳлилчи ўзбек миллий валютасининг хорижий валюталарга нисбатан қиймати бозор механизмлари асосида белгилана бошлагани, пахта теримида болалар меҳнатига йўл қўйилмаётгани, оммавий ахборот воситаларига кенг эркинлик берилгани, қатор мамлакатлар, шу жумладан, Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш режими жорий қилинганини Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган муҳим тарихий қадамлар сифатида санаб ўтди.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги туб ўзгаришлар қаторида Жемил Догач Ипек диёримизнинг халқаро ҳамкорликка кенг очилгани, жаҳон ҳамжамияти кун тартибида турган масалалар ечимига қаратилган долзарб ташаббуслар илгари сургани, айниқса, Марказий Осиёдаги турғун ва танг ҳолатни бартараф этиб, буткул янги – ҳамкорлик муносабатлари қарор топтирганига алохида урғу берди.
Шу ўринда туркиялик мутахассис ўтган йили Самарқанд шаҳрида бўлган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция ҳамда унинг ижобий натижалари ҳақида ҳам алоҳида тўхталди. Сиёсатшунос ушбу тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олға сурилган Марказий Осиё мамлакатларининг давлат раҳбарлари мунтазам маслаҳатлашув учрашувларини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига юқори баҳо берди.
Манба: “Жаҳон” АА “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди