Ўзбекистон Президенти мамлакатимиздаги биринчи рақамли шахс ҳисобланади ва ҳамиша диққат марказида бўлади. Шавкат Мирзиёев ўзининг тиғиз иш тартиби бўйича нафақат қўшни давлатлар, балки дунёнинг етакчи давлатлари етакчилари билан бемалол беллаша олади. Президент ўз лавозимига киришган кундан буён босиб ўтган масофа ҳам ҳар қандай лидер учун ҳавас қилгулик. Хўш, Шавкат Мирзиёев ана шу ўта тиғиз иш кунлари, мунтазам сафарлари давомида қандай транспортлардан фойдаланади?
Биз давлатимиз раҳбари фойдалангани очиқ манбаларда эълон қилинган транспортларни таҳлил қилиб чиқдик, деб ёзади Хабар нашри.
Шавкат Мирзиёев ва Соронбай Жээнбеков Тошкентдаги кўргазмада
Фото: «President.uz»
Давлат раҳбари пойтахтда «Президент кортежи»дан фойдаланади. Бу борада ҳам муҳим жиҳатга эътибор бериш лозим. Биринчи президент Ислом Каримов даврида пойтахтда кортеж ҳаракатланувчи кўчаларда автомобиллар ва пиёдалар ҳаракати кортеж ўтишидан анча муддат олдин тўлиқ, ёндош кўчаларда қисман тўхтатиларди. Биринчи президент вилоятларга борганида эса вилоятнинг марказий шаҳрида ҳам, у ташриф буюрувчи туманларда ҳам автомобиль ҳаракати бир неча соат олдин бутунлай тўхтатилган ва президент қайтганидан кейингина очилган. Бу чоралар ўз даврида хавфсизлик нуқтаи назаридан қўллангани эътироф этилади.
Ҳозир президент Шавкат Мирзиёев ҳаракатланувчи йўллардаги ҳаракат фақат кортеж ўтаётган онларда қисқа муддатга тўхтатилади ва бу ҳайдовчиларга ҳам, йўловчиларга ҳам ноқулайлик туғдирмайди.
Президент фақат кортеж билан чегараланиб қолмайди албатта. Пойтахтдаги Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб ўтган «Новза» метроси устидаги кўприк очилишида Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи мамлакатимизда ишлаб чиқарилган «Малибу» автомобилини бошқариб, кўприкни кўздан кечиргани кўпчиликнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлганди.
Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида, 2017 йил
Фото: «President.uz»
Шунингдек, давлатимиз раҳбари юртимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам ташриф буюриши билан халқимизнинг олқишига сазовор бўлган. Президент қачон қаерга боришини олдиндан унинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Чекка ҳудудларда эса турли-туман транспортлардан фойдаланишга тўғри келади. Хусусан, Сирдарё вилоятига вертолётда ташриф буюргани, Сардоба сув омборида бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш чоғида катердан фойдалангани ҳам халқимизга намойиш этилганди.
Республикамиз бўйлаб алоҳида хизмат самолётидан фойдаланиши ва самолётдаги махсус столда ҳам узлуксиз иш жараёни кечиши суратларда ўз ифодасини топган. Шунингдек, узоқ давлатлардан бири – АҚШга сафари чоғида россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг «Бурҳон» номли шахсий самолётида учиб боргани Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан оммага эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди