Маст ҳайдовчи ЙҲХБ инспекторини уриб, 4 та автомобилни шикастлади

  • 06 март 2018, 00:45
  • 3 537
  • Жамият
  • Маст ҳайдовчи ЙҲХБ инспекторини уриб, 4 та автомобилни шикастлади
    4 март куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида йирик ЙТҲ содир бўлди.

    ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 1987 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда «Нексия» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, катта лейтенантини уриб юборган ва шу ерда ҳаракатланиб кетаётган «Малибу» русумли ва «Матиз» русумли автомашиналар билан тўқнашув содир этиб, йўл четида тўхтаб турган «Спарк» русумли автомашинага урилиб кетган.

    Натижада жабрланган катта лейтенантга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Маст ҳайдовчи ЙҲХБ инспекторини уриб, 4 та автомобилни шикастлади