Қумқўрғонда 116 хонадон сув остида қолди

Кеча, 18 май куни соат 17.40 да Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудуди кучли ёмғир оқибатида сув остида қолди. Бу ҳақда ФВВга таяниб Даракчи маълум қилди.
Сел келиши оқибатида 116 хонадонда истиқомат қилувчи 754 нафар киши хавфсиз жойга кўчирилди.
Айни пайтда юзага келган ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида Қумқўрғон тумани ҳокими раҳбарлигида тезкор гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ таркибида фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, туман коммунал хизмати ва бошқа тегишли ташкилотлар киритилиб, барча куч ва имкониятлар сафарбар этилган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сел келиши оқибатида 116 хонадонда истиқомат қилувчи 754 нафар киши хавфсиз жойга кўчирилди.
Айни пайтда юзага келган ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида Қумқўрғон тумани ҳокими раҳбарлигида тезкор гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ таркибида фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, туман коммунал хизмати ва бошқа тегишли ташкилотлар киритилиб, барча куч ва имкониятлар сафарбар этилган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…