
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида нақд хорижий валюталарни қонунга хилоф тарзда айирбошлаш билан шуғулланаётган шахсларнинг қинғир қилмиши ошкор этилди.
"Тошкентнинг Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди", - дейилган қўмита хабарида.
Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган 8500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақло вга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Текширув жараёнлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар