Навоийда Matiz бетон тўсиққа бориб урилди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Навоийда Matiz бетон тўсиққа бориб урилди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 2 июнь куни 2 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилди.

Шу куни О. Т. Matiz машинасини «Когон—Янгиқўрғон» йўлининг 50-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилди.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи О.Т. ва унинг йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага келтирилганларида ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар