Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролар Шониёзова ва Раҳмоноваларнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар фуқаро бир гуруҳ бўлиб, 18 мингдан зиёд АҚШ долларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Маълум бўлишича, улар ҳар бир АҚШ долларини 8600 сўмдан ҳисоблаб, жами 18 600 АҚШ долларини 150 миллион сўмга сотишга келишиб олишган.
Ваъда қилинган АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини бериб, қолган 13 мингдан зиёдини бошқа танишларидан олиб келаётганида валютафурушлар қўлга олинди.
Ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилишди. Лекин кўрилган тезкор чоралар натижасида улар қўлга олинди.
Уларинг ёнидан чиққан 14 минг АҚШ доллари ва 49 минг сўм пул маблағлари ашъёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилган "Ўзбекистон24» телеканали томонидан тайёрланган лавҳада. >>>ВИДЕО «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси