21:00 / 31.07.2018
5 751

Тошкентда тунги «учар»лар ушланди (фото)

Тошкентда тунги «учар»лар ушланди (фото)
Фото: «iibb.uz»
Тошкентда тунги вақтларда мото ва автотранспорт воситаларида пойга уюштираётган ҳуқуқбузларга қарши кураш давом этмоқда.

29 июлдан 30 июлга ўтар кечаси ЙПХ тунги патруллаш гуруҳи ходимлари томонидан аҳоли тинчилигини бузиб, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган ушбу тоифа ҳайдовчилардан яна бири нечтаси аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Бир кечада шаҳар бўйича авто-мототранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан жами 487 та қоидабузарлик қайд этилди.

ЙПХ ходимлари тезликни ошириб ҳаракатланаётган 22 нафар ҳайдовчини тўхтатишган, улардан 12 нафари мотоциклчилардир. Шундан 3 киши маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди.


Бундан ташқари, 6 нафар мотоциклчининг ҳужжатлари йўқлиги, 2 нафари шлемсиз экани, 4 нафарида давлат рақам белгиси стандартга мос эмаслиги аниқланди. Умумий ҳисобда 24 нафар ҳайдовчининг тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқаргани, 33 нафари светофор қизил чироғи ва йўл белгиларига бўйсунмагани, 214 нафари хавфсизлик камари тақмаганлиги қайд этилди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар тузилди. Транспорт воситалари эса жарима майдонига қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тунги «учар»лар ушланди (фото)