
Ўтган бир кун мобайнида Тошкентнинг учта кўчасида ўрнатилган бешта радар ёрдамида тезликни меъёридан оширган 365 ҳайдовчи қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати [leech=Ўтган бир кун мобайнида Тошкентнинг учта кўчасида ўрнатилган бешта радар ёрдамида тезликни меъёридан оширган 365 ҳайдовчи қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизматихабар бермоқда.
Хабар беришларича, кўчма радар қурилмалари Амир Темур шоҳ кўчасига (Тошкент телеминораси олдида ва «Юлдуз» корхонаси (Олой бозори) олдида) ҳамда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига (йўлнинг собиқ «Ширибом» заводи ва Сергелидаги Дриверс Виллаге автосалони олдидан ўтган қисмида) ўрнатилган. Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Боғишамол кўчасининг Тошкент ҳайвонот боғи олдидан қисмига ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Юнусобод туманидан ўтган бўлагига ўрнатилган кўчма радар қурилмалари бир неча соат ичида тезликни меъёрдан ошириш билан боғлиқ 246 та қоидабузарликни аниқлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар