11:43 / 15.08.2018
9 317

Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун ўзини поезд остига ташлади? (видео)

Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун ўзини поезд остига ташлади? (видео)
«Ёшлар» телеканалининг «Янги Давр» информацион дастурида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юз берган фожиали ҳодиса ҳақида репортаж берилди.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлагани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, воқеа тунги соат 2:50 атрофида юз берган — поезд ҳодиса жойига етиб келишига 50 метр қолганида йигит ҳам, қиз ҳам рельслар оралиғига ўтириб олган.

Ҳар икки ёш истиқомат қилган Жарқўрғон тумани «Сурхон» қишлоқ фуқаролар йиғини «Қумқишлоқ» маҳалласи раиси Бахтиёр Нораҳмедовнинг сўзларига кўра, йигит қизнинг уйига бир неча бор совчи юборган, бироқ қиз ҳали вояга етмагани, мактаб ўқувчиси бўлгани учун рад жавоб берилган. Йигитнинг хонадони эса азада бўлган — унинг онаси бир йилча аввал вафот этган, боз устига ҳали акаси уйланмаган бўлган.

«Икковининг ҳам оиласи намунали, ёмон оилалардан эмас», — дейди маҳалла раиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун ўзини поезд остига ташлади? (видео)

Жамият янгиликлари