Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ЙТҲга учради (фото)

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ЙТҲга учради (фото)
28 август куни Тошкентнинг Янги Сергели кўчаси, машина бозорининг олдида MAN русумли йўловчи автобуси ЙТҲга учради.

Автобус йўлдан четга чиқиб кетган. Унинг ичида йўловчилар ҳам бўлган. Автобус қайси йўналиш бўйича ҳаракатланиши ва жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

ЙТҲ натижасида Янги Сергели кўчасида катта тирбандлик юзага келган.

Гувоҳлар томонидан Facebook‘даги "Водители Ташкента" гуруҳига ушбу сурат жойлаштирилди.
Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ЙТҲга учради (фото)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар