22:53 / 13.10.2018
3 762

Олий ўқув юрти кафедра мудири 1000 доллар билан қўлга тушди

Олий ўқув юрти кафедра мудири 1000 доллар билан қўлга тушди
Жиззах Давлат педагогика институтининг кафедра мудири лавозимида ишлаб келган Қ.У. қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Sangzor.uz сайтига хабар берган.

Жиззах Давлат педагогика институтининг кафедра мудири лавозимида ишлаб келган Қ.У. ушбу олийгоҳнинг “Мусиқий таълим” йўналишида таҳсил олган талаба М.У.нинг ўқишини “Бошланғич таълим” йўналишига кўчириб беришни ваъда қилиб 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Бироқ, ишни ҳал қила олмагани боис жиноий қилмишини бартараф этиш мақсадида 2018 йилнинг 4 октябрь куни соат 13:00лар атрофида Жиззах шаҳрининг “Сулоқли” маҳалласи ҳудудида М.У.га олган пулларини қайтариб бераётган вақтда Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва Бош Прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят Бошқармалари ҳамкорлигида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий ўқув юрти кафедра мудири 1000 доллар билан қўлга тушди