
Охирги вақтларда демократия, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соясида ўзгалар ҳуқуқини поймол қилиш, давлат органлари ходимларини ҳақоратлаб обрўсизлантириш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
Яқиндагина Фарғона вилоятида хонанда Ботир Қодиров ва ЙҲХХ ходими ўртасида келиб чиққан можаро кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Хонанда йўл ҳаракати қоидаларини бузганига қарамай, хизмат ходимини ҳақоратлаб, обрўсизлантирганлигининг гувоҳи бўлгандик. Муҳокамаларда хонандаларнинг ҳеч кимни менсимай қўйганлиги, уларга алоҳида ҳуқуқ бордай ўзларини тутишлари айтилган эди.
Хўш унда бу аёлларнинг муомаласи ва ўзини тутишига, аёллиги эсига ҳам келмай хизмат ходимларини беҳаё сўзлар билан ҳақоратлашига нима дейсиз? Яхшиси видеони кўринг ва бу вазиятга ўзингиз баҳо беринг.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар