22:30 / 21.10.2018
4 162

Учтепадаги зўравонлик бўйича баёнот берилди: безориларга айблов эълон қилинди

Учтепадаги зўравонлик бўйича баёнот берилди: безориларга айблов эълон қилинди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси интернетда тарқалган кўчадаги зўравонлик видеоси бўйича баёнот берди.

Видеода Учтепа тумани ҳудудида жойлашган «Al Hilol» кафеси олдида икки киши бўлиб бир кишини ураётгани тасвирланганди. Бу ҳодиса икки ҳафта муқаддам содир бўлганди.

18 октябрь куни «Яна зўравонлик: Икки киши бўлиб бир йигитга қўққисдан ҳужум қилиб, дўппослашди» сарлавҳаси остида материал эълон қилинганди.

«Ижтимоий тармоқда ёш йигитлар ўртасидаги можаро тасвирланган видеоёзув тарқалди, унда можаронинг икки иштирокчиси учинчисини ураётгани тасвирланган.

Можаро нотўғри парковка туфайли юзага келган. Жабрланувчи, қолган икки иштирокчининг айтишича, ўз автомобилини бошқа бир машинага жуда яқин парковка қилган. Ҳодиса 4 октябрь куни тахминан соат 19:15да Учтепа туманидаги «Al Hilol» кафеси олдида содир бўлган.

Айни вақтда ҳодисанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган. Мазкур ҳолат бўйича 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Калтакланган йигит ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари олган. Безорилик қилган 24 ёшли Дониёр А. ва 33 ёшли Анваржон Р.га жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, бир гуруҳ шахслар томонидан шахслар томонидан баданга ўртача оғир шикаст етказиш бўйича айблов эълон қилинган.

Айни вақтда тергов ишлари давом этмоқда», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепадаги зўравонлик бўйича баёнот берилди: безориларга айблов эълон қилинди