14:24 / 22.10.2018
4 612

Тошкентдаги газ қуйиш шахобчасида машина портлади (фото)

Тошкентдаги газ қуйиш шахобчасида машина портлади (фото)
Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Изза даҳасида жойлашаган «Power auto gas» МЧЖга қарашли автомашинларга газ қўйиш шохобчасида ВАЗ 2106 русумли автомашина газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда депутат Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида хабар қилди.

Сурхондарёлик Ш.М. бошқарувидаги Тошкент вилояти Зангиота туманидан рўйхатдан ўтган, 80 литр ҳажмдаги метан газ ускунаси ўрнатилган, 2018 йил апрел ойида техник кўрикдан ўтган ВАЗ 2106 СПГ русумли автомашинанинг орқа қисми ва кузов деталлари бўлакларга ажралиб, турли томонларга сочилиб кетган деб ҳабар бермоқда Uz24.uz нашри.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда автомашинанинг газ балони портлаши натижасида турли томонга сочилган ҳолатда машина газ балони газ қуйиш шаҳобчаси ташқарисидаги йўл бўйида газ балони ўрта қисмидан тик ҳолатда ёрилган ва автомашина шиша бўлаклари сочилган ҳолатда эканлигини аниқланган.

Бундан ташқари ходиса содир бўлган жойда Учтепа тумани, 31-мавзеда истиқомат қилувчи вояга етмаган Учтепа тумани, 296-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси 2005 йил туғилган Б.Б. «ўнг оёқ сон тепа қисми урилиб шилинган яраси» жароҳати олганилиги аниқланган.

Воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ходиса содир бўлган жойга ҳудудий ХПБ, ППХ, МГ, ЁХБ, ЙХХБ ходимлари етиб бориб, МЧЖ техник ходимлари билан бирга атроф ўралиб, фуқаролар хавфсизлиги таъминланган.

Ҳодиса жойида тегишли хизматлар суриштирув ишлари олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги газ қуйиш шахобчасида машина портлади (фото)