16:52 / 27.11.2018
6 101

Тошкентда ўғри аёл қўлга олинди

Тошкентда ўғри аёл қўлга олинди
Жорий йилнинг 22 ноябрь кунидан 26 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Б.Т.нинг уйи эшигини очиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у хонадан 1 100 АҚШ доллари ва умумий қиймати 15 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи Ш.С. (аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўғри аёл қўлга олинди