17:14 / 28.11.2018
5 260

Сурхондарёда топилган қадимий қўрғонни Заҳириддин Бобур қурдирган (видео)

Сурхондарёда топилган қадимий қўрғонни Заҳириддин Бобур қурдирган (видео)
Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Хўжаанқо қишлоғи яқинидан 2013 йилдан ўрганила бошлаган қадимий қўрғонни археолог Тўхташ Аннаев бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур қурдирган демоқда.

Баланд тепалик устида жойлашган ушбу қадимий қўрғон бир неча асрдан буён "Бобуртепа", “Бобурқўрғон” номлари билан атаб келинган бўлиб, 16-асрда ҳарбий истеҳком вазифасини ўтаган.

Қўрғоннинг кенглиги 50 метр. У эни 2 метрли тош девор билан ўраб олинган.

Археолог олим Тўхташ Аннаевга кўра, бу ерда топилган тарихий ашёлар, сопол синиқлари 16-асрга тааллуқли.

Тадқиқотчилар Абдулла Холмирзаев ва Икром Умаровнинг фикрича, Бобур Афғонистон ва Ҳиндистонга ўтиб кетиш вақтида бу манзилда тўхтаб, истеҳком қурдирган. Кейинчалик мазкур маскан аскарлар учун қўрғон вазифасини бажарган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда топилган қадимий қўрғонни Заҳириддин Бобур қурдирган (видео)