14:36 / 06.12.2018
4 602

Қамчиқ довонида юз берган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юз берган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Тошкент вилояти ЙПХ матбуот хизматининг хабарига кўра, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А 373 «М39 Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг 214-километрида 5 декабрь куни соат тахминан 18:45 ларда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган К.Б. Nexia-2 русумли автоуловни Ангрен—Наманган йўналишида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўл қурилиш ишларида хизмат кўрсатаётган «IVECO» русумли махсус автокран орқасига урилиб тўқнашув содир этган.

Nexia автомашинаси ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида, ўзи ва йўловчилар 1992 йилда туғилган Қ.Ф, 1999 йилда туғилган Ф.Х. 1936 йилда туғилган А.К.нинг умрига зомин бўлди. Ушбу йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Daryo

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида юз берган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди