19:23 / 14.12.2018
8 030

Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди

Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари вақтида вилоятдаги уч туман ва бир шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Қамаши тумани ҳокими Фахриддин Омонович Дўстмуродов ўрнига Шерали Санаев янги раҳбар этиб тайинланган. Санаев шу кунгача Бекобод тумани прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Яккабоғ тумани ҳокими Жаҳонгир Абдужалилович Бобоев ҳам лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Шомурод Донаев янги ҳоким этиб тайинланган.

Косон тумани ҳокими Бахтиёр Эшитемирович Ражабов ишдан олиниб, унинг ўрнига Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асрор Бойқораев янги раҳбар бўлган.

Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Исмат Нусратович Нусуров ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнига «Ўзсаноатқурилишбанки» бошқарма бошлиғи ўринбосари Тўлқин Каримов янги ҳоким сифатида иш бошлаган.

Шунингдек, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Иброҳимович Омонов, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман ДСИ бошлиғига огоҳлантириш берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё вилоятида тўрт ҳоким ишдан олинди