
Шу йил 13 декабрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани А.Дониш кўчасида яшовчи М.Ш.(исмли аёл)нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, мазкур хонадондан 17 минг АҚШ доллари ва телевизор тюнерини ўғирлаб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Сағбон кўчасида яшовчи И.М., Қўрғонтепа кўчасида яшовчи Б.М., А.Ҳ. ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Яккатут маҳалласида яшовчи З.З.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар