18:16 / 09.01.2019
5 171

«Қора бозор»да доллар қанчадан сотилаётгани маълум бўлди

«Қора бозор»да доллар қанчадан сотилаётгани маълум бўлди
Тошкентда 10 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда сотгани учун уч нафар эркак қўлга олинди, дея хабар берди Kun.uz нашри.

Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг 5 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўзини Нуриддин деб таништирган эркак аёл кишига долларни сўмга «қора бозор» курсида - бир АҚШ доллари учун 8500 сўмдан алмаштириб беришни таклиф қилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Қўшма тадбирлар натижасида ИИББ ходимлари ва Бош прокуратура вакиллари чет эл валютасининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиб уч нафар эркакни қўлга олишди.

ИИББдан таъкидлашларича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми (валюта қимматликларини қонунга хилоф тарзда сотиш ёки сотиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қора бозор»да доллар қанчадан сотилаётгани маълум бўлди