date
views 5 441

Қирғизистонда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Қирғизистонда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
2019 йил 28 январь куни соат 21:00ларда Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи «Ўш-Баткен-Исфана» автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан келаётган Қирғизистон Республикасининг «Mersedes-sprinter» русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.
ЙТХ натижасида «Нексия» автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.
ФВВ хабарида айтилишича, вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен туман шифохонаси моргига олиб борилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди