Ўзбек тилининг жаҳонда тарқалиш даражаси ҳақида ҳар хил маълумотлар айтилади. Аниқ маълумотлар 1989 йилга оид, ундан кейинги маълумотлар эса тахминий.
Ўзбек тилида гапирувчиларнинг сонини аниқлашда бир нарсани инобатга олиш керак: ўзбек тилида гапирувчилар сони ўзбек миллатига мансуб одамлар сонига тенг эмас. Шунинг учун миллий статистика акс этган маълумотлар тил мансубиятини тўлиқ аниқлаб бермайди. Сўровларда тил масаласи алоҳида ўрганилади.
Бугун талабалар билан ҳисоблаб кўрдик. Ўзбек тилида она тили сифатида гапирадиганлар сони дунё бўйлаб 33 миллионгача бориши мумкинлиги ҳақида хулосага келдик:
Ўзбекистонда — 22-25 миллион;
Афғонистон — 2,9-3,2 миллион;
Тожикистон — 1,3-2 миллион;
Қирғизистон — 1,2 миллион;
Қозоғистон — 800 минг;
Туркманистон — 600 минг;
Бошқа давлатлар — 100-200 минг.
Лекин ўзбек тилини иккинчи ёки учинчи тил сифатида биладиганлар сони нисбатан кўпроқ. Айтайлик, Ўзбекистоннинг мутлоқ кўпчилик фуқаролари ўзбек тилини билади, энг камида 30 миллион. Қўшни республикаларда ҳам ўзбеклар билан қўни-қўшничилик натижасида ўзбек тилини ўрганган ўн минглаб одамлар бор. Уларнинг сафига ўзбек тилини ўрганувчи одамлар ҳам қўшилади. Шундай қилиб, ўзбек тилини билувчилар сони 40 миллионга яқинлашади.
Бу рақамларга нима дейсиз? Сизнингча, улар ҳақиқатга яқинми?
Элдар АСАНОВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ажойиб ҳийла: “Барселона” катта ишни ҳал қилди
Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебел ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакат чойини ичишади?
Ҳусановнинг агенти Mirror нашрига Абдуқодирнинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди
Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин
Дайди одам қандай қилиб ресторан эгасига айланди?
Сречко Катанецдан "куйганлар"...
Шу десангиз, укам...(ҳажвия)