14:36 / 01.03.2019
5 716

Ўзини ёқиб юборган тадбиркор бўйича прокуратура текширув бошлади

Ўзини ёқиб юборган тадбиркор бўйича прокуратура текширув бошлади
Кеча Сурхондарё вилояти Термиз туманида бир фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратурада бу ҳолат 25 февраль куни Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи Ат-Термизий кўчаси марказида содир бўлганлиги маълум қилинди.

“Термиз тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0.5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндирғич орқали олов бериб ўзини ўзи ёқиб юборган”, - деб маълум қилинди матбуот хизматда.
Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилди.

“Вилоят суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, фуқаро Б.Э.нинг тананинг 15-20 % қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган”, - деб таъкидланди матбуот хизматда.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини ёқиб юборган тадбиркор бўйича прокуратура текширув бошлади