20:27 / 15.03.2019
4 341

Тошкентда фуқарони 540 минг АҚШ долларига чув туширган 2 шахс қўлга олинди

Тошкентда фуқарони 540 минг АҚШ долларига чув туширган 2 шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Юнусобод туманида яшовчи К.А. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Т.Ж. фуқаро М.Р.га Чилонзор туманидаги “Flamingo” ресторани олдидаги бўш ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар 2017 йил сентябрь ойидан 2018 йил ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида ундан 540 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, К.А. ва Т.Ж.лар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фуқарони 540 минг АҚШ долларига чув туширган 2 шахс қўлга олинди