11:43 / 30.03.2019
6 632

Наманганда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди (фото)

Наманганда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди (фото)
Фото: Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ
2019 йил 26 март куни соат 07.00 атрофида Поп тумани ҳудудидан ўтувчи «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 25-километрида кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Чуст тумани Мунчоқтепа маҳалласида яшовчи Ш.Д Lacetti русумли машинани бошқариб келаётганида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи С.Э. бошқарувидаги Isuzu автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчисининг оила аъзолари — онаси, акаси, турмуш ўртоғи, қизи ва яна бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Lacetti ҳайдовчиси ҳамда Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, Поп туман касалхонасига ётқизилган.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ
27 март куни соат 11:00 атрофида Наманган—Янгиқўрғон йўлининг 6-километрида, Ровут маҳалласи ҳудудида Isuzu автобуси йўлнинг қатнов қисмига чиққан пиёда, шу маҳаллада яшаган 59-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган З. М.ни уриб юборди.

Бунинг оқибатида ўқувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Юқоридаги икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди (фото)