Навоийга зиёратга келган самарқандлик оила ЙТҲга учради (фото)

  • 15 апрель 2019, 18:14
  • 1 330
  • Жамият
  • Навоийга зиёратга келган самарқандлик оила ЙТҲга учради (фото)
    Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
    12 апрель куни Нур чашмасини зиёрат қилиш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан йўлга чиққан Ҳ.Ҳ. бошқарувидаги Nexia йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.

    Ҳодиса Навоий вилоятининг Нурота шаҳрига кираверишда Деҳибаланд қишлоғидан ўтиб йўлнинг хавфли бурилиш қисмида содир бўлди. ЙТҲ туфайли автомобиль ағдарилиб кетди. Машина салонида ҳайдовчидан ташқари унинг онаси, рафиқаси, икки қизи ва бир жияни бўлган.

    Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
    Ҳайдовчининг онаси 1960 йилда туғилган М.У. вафот этган. Нурота тумани СТЭнинг бирламчи хулосасига кўра, М.У.нинг вафотига бош мия очиқ оғир шикастланиши оқибатида асос суягининг синиши, биринчи бўйин умуртқасининг синиши, мия тўқималарига қон қуйилиши, юқори ва пастки жағ суягининг синиши каби ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлган. Ҳ.Ҳ.нинг рафиқаси, қизлари ва жияни шифохонага тушган.

    Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати
    Туман ЙҲХ бўлими ходимлари томонидан Автокарвон кўринишидаги тарғибот гуруҳи ушбу автомашинани 3 соат давомида туман кўчалари бўйлаб айлантириб, аҳоли гавжум нуқталарда тарғибот ишлари амалга оширилди.

    Фото: Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати

    » » Навоийга зиёратга келган самарқандлик оила ЙТҲга учради (фото)