22:30 / 23.04.2019
7 645

Қўшработда ЙПХ ходимининг машинаси ЙТҲга учради (фото)

Қўшработда ЙПХ ходимининг машинаси ЙТҲга учради (фото)
Фото: «Дарё»
21 апрель куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Nexia ва Lacetti машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу авария ҳақида «Дарё»га хабар юборган муштарий ЙТҲни туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўзига тегишли Nexia машинасида светофорда турган Lacetti машинасини орқа томондан келиб ургани ҳақида маълум қилди.

Туман Тергов бўлими бошлиғи Зокир Очиловнинг маълум қилишича, ЙТҲга туман ЙҲХБ бошлиғининг алоқаси йўқ. Nexia машинаси туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори лейтенант Жамшид Мамитовга тегишли бўлган.

Зокир Очилов берган маълумотга кўра, 21 апрель куни соат тахминан эрталабки 06:10 атрофида Қўшработ туман ИИБ навбатчилик қисмига туманнинг Қўролос маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ю.М. телефон орқали мурожаат қилган. Ю.М. ўз мурожаатида Lacetti русумли автомашинасида туман марказида жойлашган автошоҳбекат ёнида жойлашган светофорда тўхтаб турган вақтда орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган Nexia машинаси унинг бошқарувида бўлган автомашинага урилганлигини маълум қилган.

Фото: «Дарё»
Ҳолат юзасидан воқеа содир бўлган жойга етиб борган туман тезкор тергов гуруҳи содир бўлган автоҳалокатга аниқлик киритган. Тергов маълумотига кўра, шу куни соат тахминан 05:30 атрофларида туман марказидан ўтувчи «Маржонбулоқ-Зармитан-Қўшработ» 4р-43 автомобиль йўлининг 108 километрида ҳайдовчи Ж.А. бошқарувида бўлган, Қўшработ тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори лейтенант Жамшид Мамитовга тегишли бўлган Nexia русумли автомашинани Зармитан йўналишида бошқариб келган. Ж.А. бошқарувни йўқотиши натижасида чорраҳада тўхтаб турган Lacetti автомобилига орқа томонидан келиб урган. Автоҳалокатда ҳеч бир шахсга тан жароҳатлари етказилмаганлиги сабабли ҳайдовчилар ўзаро келишган ҳолда воқеа жойидан автомашиналарни олиб кетганлиги аниқланган.

Фото: «Дарё»
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида «Nexia» автомашина бошқариб келган ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Ж.А.нинг сўзларига кўра, туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи Жамшид Мамитов 21 апрель куни соат 05:30 атрофида унинг уйига келган. Инспектор туман ҳудудидан ўтган «Митан–Қўшработ–Нурота» йўлнинг 33-километридан ўтган сойда сел оқими кучли бўлгани, ўша ерда транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун бориши кераклигини айтган. Жамшид Мамитов жуда чарчагани учун Ж.А.дан машинани бошқариб боришда ёрдам сўраган. Ж.А. розилик берган. Ж.А. кучли ёғингарчилик натижасида рул бошқарувини йўқотиб светофорда тўхтаб турган Lacetti автомашинасининг орқа томонидан бориб уриб юборган. ЙТҲ содир бўлган вақтда туман ИИБ ЙҲХГ бошлиғи Жамшид Мамитов йўловчи сифатида кетаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ж.А.нинг сўзларига кўра, Lacetti ҳайдовчиси Ю.М. унга таниш бўлган. Ж.А. Lacetti машинасини таъмирлаб беришни ўз бўйнига олган ва Ю.М. билан келишиб олган. Шу сабабли Жамшид Мамитов ушбу ҳолатни ҳужжатлаштирмаган.

Фото: «Дарё»
Ю.М. ҳам Ж.А.нинг сўзларини тасдиқлаб, Ж.А. машинани таъмирлашга сўз берганидан сўнг келишувга рози бўлиб, автомобилини устахонага олиб борганини маълум қилган. Ҳеч ким жароҳат олмагани, Ж.А. етказилган зарарни қоплаб бергани учун Ю.М. терговда ва судда Ж.А.га нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Аммо Ю.М. нима учун Ж.А. билан тезда келишиб олган бўлса, ЙТҲ содир бўлганидан 40 дақиқа ўтиб Қўшработ туман ИИБ навбатчилик қисмига мурожаат қилганига ойдинлик киритмаган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўшработда ЙПХ ходимининг машинаси ЙТҲга учради (фото)