date
views 4 167

Бухорода «Кобальт» каналга қулади (видео)

Бухорода «Кобальт» каналга қулади (видео)
Ижтимоий тармоқларда Бухородаги каналга ағдарилиб кетган оқ рангли «Кобальт» русумли автомобиль видеолари тарқалди. Улардан бирида автомобиль катта тезликда чорраҳадан ўтиб келиб, юк машинасига урилгани ва ағанагани акс этган бўлса, иккинчисида сувга тушиб кетган «Кобальт»ни кран ёрдамида тортиб олиш жараёни акс этган.

Тасвирда автомобилнинг бир ёни ва том қисмига жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ҳодиса туфайли жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ. ЙТҲ бўйича ҳозирча расмий хабар берилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода «Кобальт» каналга қулади (видео)