19:23 / 03.06.2019
3 286

«Новза» кўпригидаги ЙТҲ туфайли йўл бир соатга ёпилиб қолди

«Новза» кўпригидаги ЙТҲ туфайли йўл бир соатга ёпилиб қолди
Фото: «Gazeta.uz»
«Новза» кўпригида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли Бунёдкор проспектида бир соатдан кўпроқ вақт давомида автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолди.

Бугун, 3 июн, эрталаб соат 09:00да «Новза» кўприги устида бешта автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учради. «Газете.uz» томонидан хабар қилинишича, йўлнинг чет қисмида кетаётган Nexia автомобили кўприк устида узлуксиз чизиқни босиб, ўртага ўтишга ҳаракат қилган. Натижада Howo юк ташувчи автомобили билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан сўнг енгил машина йўлнинг учинчи қисмига ўтиб кетган ва яна бир Howo юк ташувчи автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва ағдарилиб тушган. Қарама-қарши йўналишдаги Spark автомобили тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилиб йўналишини ўзгартирган ва Matiz билан тўқнашиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг йўлнинг ҳар икки томонида ҳаракатланиш оғирлашиб, фақат биттадан йўлак очиқ қолган. Шунингдек кўприк ёнидаги йўлда ҳам автомобиллар тиқини юзага келган.

«Газете.uz» томонидан маълум қилинишича, фақат Nexia автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган, бошқа жабрланганлар йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Новза» кўпригидаги ЙТҲ туфайли йўл бир соатга ёпилиб қолди