21:12 / 05.06.2019
3 383

ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ юзасидан: Газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган

ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ юзасидан: Газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган
Фото: ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодиса юзасидан расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 4 июнь куни Юнусобод тумани 11-мавзеда Nexia автомобили ҳайдовчиси 42 ёшли аёл йўл четида бўлган 12 ёшли уч нафар ўсмирни босиб юборган.

ЙТҲ оқибатида ўсмирлардан бири воқеа жойида вафот этган. Иккинчи ўсмир олган жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда. Учинчи ўсмир эса амбулатор шароитида кўрикдан ўтказилган ва уйига жавоб берилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолмаган. У воқеа жойида қолиб, тергов ҳаракатларини ўтказишда фаол ёрдам кўрсатган. Аёлнинг сўзларига кўра, у газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса») билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу иш назоратга олингани, терговнинг қонунийлиги таъминланиши қўшимча қилинган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ юзасидан: Газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган