Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ч.Ф. кийимлари орасига ва пайпоқлари ичига 11 минг 750 АҚШ доллари ҳамда 170 минг қозоқ тенгесини яширганча олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мазкур постда қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро С.Ш. ҳам кийимлари орасига яширганча 7 минг 625 АҚШ долларини олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
2000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлмаган эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишда эса уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?