07:50 / 12.07.2019
2 561

Анқарада Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади

Анқарада Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 23 июль куни Анқарадаги Sheraton меҳмонхонасида Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Форумни Туркия вице-президенти Фуат Октай ҳамда Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Элёр Ғаниев очиб беришади. Бу ҳақда Туркия нашрлари хабар бермоқда.

Форум ишида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Лазиз Қудратов, Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бошқа юқори мартабали мутасаддилар иштирок этишади.

Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми энергетика, озиқ-овқат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, автомобилсозлик ва тиббиёт каби соҳаларда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ҳамда давлат идоралари вакилларининг иштирокида бўлиб ўтади.

Форум доирасида бўлиб ўтадиган сессияларда Ўзбекистон иқтисодиётидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари таҳлил қилинади.

Форумнинг якуний қисмида икки мамлакат компаниялари вакиллари ўртасида B2B учрашувлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Анқарада Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади