Тошкентда Spark пиёдани уриб юборди. ИИББ ҳодисада марҳумни айбдор қилди

Тошкентда Spark пиёдани уриб юборди. ИИББ ҳодисада марҳумни айбдор қилди
13 июль куни тахминан соат 09:30 да Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчасида Spark ҳайдовчиси, 27 ёшли пиёда Абдуҳошим Х.ни уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

ЙТҲ оқибатида 40-45 ёш атрофидаги эркакга тан жароҳати етган бўлиб, у шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент ИИББга кўра, «пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган ва йўлга қарамаган».

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар