23:30 / 21.07.2019
3 026

Бош прокурор Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлди

Бош прокурор Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлди
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, шунингдек, прокуратура органларининг жорий 6 ойлик фаолияти билан танишиш мақсадида 17—19 июль кунлари Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Сафар давомида 190 та тадбиркорлик субъекти билан ҳар иккала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор жойларда ҳал этиб бўлмайдиган, республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, газ ва электр таъминоти, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, «ноль» қийматда ва имтиёз асосида бино олиш, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида Бухоро ва Наманган вилоятлари идоралараро комиссиялари ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, сафар давомида Бухоро ва Наманган вилояти прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида барча туман-шаҳар прокуратуралари ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, 5 ташаббусни амалга оширишга кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, давлат дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупсион иллатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлди