09:43 / 10.08.2019
2 909

Сурхондарёда «Спарк»нинг ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарёда «Спарк»нинг ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
2019 йил 8 август куни соат 18:30ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини Шеробод тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.

Натижада ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 11 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни Ж.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчининг 15 ёшли жияни вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда «Спарк»нинг ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди