Фото: daryo.uz
2019 йил 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173-км.нинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шохобчасининг кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Фото: daryo.uz
ФВВ хабарига кўра, “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173-км.да ҳайдаб кетаётиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли автомобилини босиб қолган.
Фото: daryo.uz
“Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.
Фото: daryo.uz
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)