17:53 / 13.09.2019
4 143

Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат машинасида пиёдани уриб кетди

Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат машинасида пиёдани уриб кетди
Фото: «Avtostrada.uz»
Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз автомобилида ҳаракатланиб бораётганида ЙТҲ содир бўлган, натижада жабрланган пиёда ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарга изоҳ берди.
«Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қиламиз», — деб бошланади ИИББ ахбороти.

12 сентябрь куни тахминан соат 8:00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори кичик сержант Б.К. Lacetti русумли хизмат автомобилида ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада ходим бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 48 ёшли Зафар У.га тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида 46 ёшли Зафар А. тан шикастлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли деб баҳоламоқда.

Ушбу факт бўйича ИИББ ходимига нисбатан олиб борилаётган хизмат текшируви давомида ЙТҲ сабаби аниқланади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат машинасида пиёдани уриб кетди