
Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Сурхондарёнинг Қизириқ туманида 15 сентябрь, якшанба куни соат 14:00 атрофида «Янгиобод» маҳалласи бўйлаб Ангордан Қизириққа томон кетаётган трактор ёниб кетган.
Воқеа жойига ўт ўчириш бўлинмаси етиб келган вақтда трактор тўлиқ ёнаётган бўлган. Ёнғин ўчирилган, трактор ҳайдовчиси — 1990 йилда туғилган фуқаро У.Э. эса куйиш тан жароҳати олган.
«Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ахборотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар