date
views 3 082

Тошкентда Matiz белгиланмаган жойдан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди (видео)

Тошкентда Matiz белгиланмаган жойдан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди (видео)
Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган пиёда иштирокидаги ЙТҲ видео тасвири бўйича расмий маълумот берди. Видеода катта тезликда келаётган Matiz йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган.

Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкентнинг Юнусобод тумани Чинобод кўчасида 7 ноябрь куни соат 11:22 да рўй берган. Matiz ҳайдовчиси Ислом О. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 64 ёшли Зулфия У. тан жароҳатлари олган ҳолида шаҳар клиник шифохонасига етказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Matiz белгиланмаган жойдан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди (видео)