12:00 / 16.12.2019
2 530

Россиядан Ўзбекистонга 9 ой давомида 3,5 млрд доллар юборилди

Россиядан Ўзбекистонга 9 ой давомида 3,5 млрд доллар юборилди
Жорий йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида Россиядан Ўзбекистонга 3 миллиард 496 минг АҚШ доллари юборилган. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълум қилди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.

Россиядан МДҲ давлатларига пул жўнатишда Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Тожикистон (1 миллиард 941 миллион доллар), Қирғизистон (1 миллиард 460 миллион), Арманистон (821 миллион доллар), Озарбайжон (654 миллион доллар) ва Қозоғистон (394 миллион доллар) қайд этилган.

Россиядан бу вақт мобайнида энг кўп маблағ Швейцарияга жўнатилган — 3 млрд 964 миллон доллар. Умумий рўйхатда Ўзбекистон иккинчи ўринда.
Маълумот учун, 2019 йилнинг уч чораги давомида Ўзбекистондан Россияга 244 миллион доллар жўнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиядан Ўзбекистонга 9 ой давомида 3,5 млрд доллар юборилди