
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан электр 'нергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ва уларни талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик учун доимий тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Aна шундай тадбирлардан бирида "Тутзор" МФЙ да яшовчи фуқаро О.Р. га қарашли товуқхонани навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш вақтида товуқхонада нафақат табиий газ, балки электр энергиясидан ҳам ҳисоблагичдан ташқари кўз илғаб бўлмас даражада ноқонуний равишда улаб олиб фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан МИБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Охирги ҳисоб-китобларга кўра, товуқхона давлатга табиий газдан 4 млн. 596 минг сўм, электр энергиясидан 8 млн. 580 минг сўм, жами 13 млн. 177 минг сўм зарар етказганлиги аниқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар