14:15 / 30.12.2019
3 241

Андижонда «поворотник»ни ёқмасдан бурилган Matiz ЙТҲга учради

Андижонда «поворотник»ни ёқмасдан бурилган Matiz ЙТҲга учради
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
28 декабрь куни соат 15:40 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши шифохонага ётқизилди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

«Шаҳрихон—Асака—Марҳамат—Қизилқия» автомобиль йўлининг 30-километрида 1962 йилда туғилган А.Р. Matiz русумли автомобилини бошқараётиб, огоҳлантириш чироғини ёқмасдан орқага қайрилган. Бу вақт шу йўналишда орқасидан ҳаракатланиб келаётган Nexia Matiz’нинг ён қисмига келиб урилиб, тўқнашув содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Оқибатда Matiz ичида бўлган 50 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. 1988 йилда туғилган Т.И. исмли яна бир йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда «поворотник»ни ёқмасдан бурилган Matiz ЙТҲга учради